Грузиянинг собиқ президенти АҚШ олийгоҳидан иш топди
Олам
−
08 Январь
6642Грузиянинг собиқ президенти Саломе Зурабишвили АҚШнинг Аризона университети негизида ташкил этилган Маккейн институтига ишга кирди. Бу ҳақда институт сайтида эълон қилинди.
Маккейн институти ижрочи директори Эвелин Фаркаснинг сўзларига кўра, Саломе Зурабишвили “сиёсий жасорат ва давлат бошқаруви идеаллари”нинг намунасидир.
“Маккейн институтининг илмий ходими сифатида Зурабишвили ўзининг катта дипломатик, етакчилик ва сиёсий тажрибасидан янги сайловлар ўтказиш ва мамлакатини демократик ривожлантиришга ундайди”, дейилади Грузия собиқ раҳбарининг янги иши эълонида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 декабрь куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтган, унда давлат раҳбари лавозимига ягона даъвогар, ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан Михаил Кавелашвили ғалаба қозонганди. У сайловчиларнинг 225 овозидан 224 тасини олди.
13 декабрь куни Зурабишвили ваколат муддати тугайдиган 29 декабрдан кейин президент саройини тарк этиш ниятида эмаслигини айтди. Бироқ республика Бош вазири Ираклий Кобахидзе, агар у шундай қилса, жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид қилди. Охир-оқибат, у сайловларни ноқонуний деб атади, аммо Кавелашвилининг инаугурацияси куни президентлик қароргоҳини тарк этди.