Грузия Бош вазири Ўзбекистонга келади
Олам
−
03 Март 2025 5768 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ҳукумат порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь