Ғофур Раҳимов қидирувга берилдими?
Жамият
−
04 Декабрь 2023
31198Ижтимоий тармоқлар ва одамлар орасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу маълумотни тасдиқлатиш учун ички ишлар органларидаги манбаси билан боғланди.
Манбанинг маълум қилишича, Ғофур Раҳимов ҳақида тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ, у қидирувга берилмаган.
Шунингдек, манба, яна бир бор Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев қўлга олинганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилган эди. Шундан сўнг, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Дилшод Тулкинович Шарипов, Анвар Бабаражабович Мирзаханов қўлга олингани ҳақида расмий хабар берилди.
Шунингдек, Фарғонада MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қўлга олинган.
LiveБарчаси