“Бахти Ташкентский” қамоққа олингани расман тасдиқланди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 2023
60692“Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган.
Жумладан:
1971 йилда туғилган Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);
1980 йилда туғилган Дилшод Тулкинович Шарипов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
1972 йилда туғилган Анвар Бабаражабович Мирзаханов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
“Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйида қўлга олингани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь