Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12:31 3694 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Gelik” машинасида 200 кмдан ортиқроқ тезликда ҳаракатланган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ИИББ ЙҲХБ) хабар берди.
Маълум бўлишича, А.Ш. исмли шахс жорий йилнинг 8 март кунидан 9 март кунига ўтар кечаси, Сергели янги йўлида Mercedes-Benz автомобилида “мегалка” қўйиб, ҳайдаган.
Ҳаракат пайтида ушбу ҳайдовчи соатига 200 кмдан ҳам юқори тезликда ҳайдаб, ушбу қоидабузарликни видеога олган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мониторинг гуруҳи ушбу ҳолат бўйича тезкор қидирув олиб бориб, барча маълумотларга аниқлик киритган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BMWда ЙПХ инспекторини уриб юборган ўқувчи қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси