BMW’да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўқувчи қамоққа олинди (видео)

Crime

image

Йўл-патруль хизмати инспектори ўлимида гумон қилинаётган Дониёр Турғунов қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

2026 йил 25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада йўл-патруль хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят иши доирасида Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган.

Суднинг 28 февраль кунги ажрими билан гумонланувчи Турғуновга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, айбдор шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги қатъий таъминланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends