Германияда қочқинлар сони рекорд даражада кўпайди
Олам
−
20 Сентябрь
4198Германиядаги қочқинлар сони Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг юқори даражага етди ва қарийб 3,5 миллион кишини ташкил этди. Улардан 1,18 миллионга яқини украиналиклар. Бу ҳақда “Neue Osnabryucker Zeitung” хабар берди.
“Германияда яшовчи қочқинлар сони энг юқори даражага етди. 2024 йилнинг биринчи ярми охирида мамлакатда жами 3,48 миллионга яқин қочқин яшаган. Бу 2023 йил охирига нисбатан қарийб 60 мингга кўп ва 1950 йиллардан бери энг юқори кўрсаткич”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, 3,48 миллион қочқиннинг деярли 1,18 миллионини украиналиклар ташкил қилади.
Маълумот учун, 9 сентябрь куни Германия Ички ишлар вазири Ненси Фезер муҳожирлар оқимини камайтириш ва террорчилик таҳдидига қарши кураш доирасида Германиянинг барча қуруқлик чегараларида вақтинчалик назорат чораларини жорий этишни буюрган. Фезер Европа Комиссиясига йўллаган тушунтириш хатида мамлакат ва унинг федерал штатларининг муҳожирларни қабул қилиш учун ресурслари деярли тугаганини маълум қилган. Қатор германиялик сиёсатчилар эса украиналик қочқинлар учун “Bürgergeld” (Германия фуқароларига ишсизлик нафақаси)ни бекор қилишни талаб қилган. Киши бошига ойлик “Bürgergeld” тўлови 563 еврогача бўлади ва Украина фуқаролари интеграция ва тил курсларини тугатгандан сўнг бепул тиббий хизматлар ва ижтимоий уй-жой билан таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати бир гуруҳ афғонистонликларни ўз ватанига депортация қилган эди.
LiveБарчаси