Германия Porsche заводларида танк ишлаб чиқармоқчи

Олам

image

Германиянинг қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқарувчиси Porsche Германия автомобиль саноатининг муаммолари ва мамлакат ҳукумати томонидан мудофаа харажатларини ошириш режаси фонида танклар ва қуроллар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда ESuT хабар берди.

Манбага кўра, 2024 йилда 20 миллиард евро зарар кўрган компания раҳбарияти иқтисодий кескин чораларга урғу бермоқда ва янги бизнес йўналишларини қидирмоқда. Хусусан, Porsche мудофаа лойиҳаларига 2 миллиард еврогача маблағ йўналтириши мумкин, шунингдек, дронлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Quantum Systems стартапига аллақачон сармоя киритган.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи учун ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш деярли “илдизга қайтиш” бўлади. 1931 йилда асос солинган компания Иккинчи жаҳон уруши даврида Германия армияси учун турли техникаларни ишлаб чиқарган. Porsche асосчиси Фердинанд Порше оғир Tiger (P  танки, ултраоғир Maus танки ва Ferdinand ўзиюрар танкга қарши артиллерия тизимини ишлаб чиқарган. 1958 йилдан бошлаб эса Porsche Leopard 1 деб ном олган танк ва бошқа жанговар техникаларни ишлаб чиқишда қатнашган.

“Экспортга кучли йўналтирилган немис автомобиль саноати Хитой иқтисодиётининг секинлашиши туфайли таназзулга юз тутди. Бундан ташқари, у Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқарувчилари билан рақобатда ютқазди. Оқибатда баъзи компаниялар ҳарбий техника ишлаб чиқаришга ўтишни бошлади, чунки Германия ҳукумати мудофаа учун 200 миллиард евро ажратишга қарор қилди ва узоқ вақт давомида амал қилган давлатдан қарз олиш чекловларини бекор қилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бунгача Германиянинг энг йирик мудофаа компанияси Rheinmetall автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи иккита заводини ҳарбий эҳтиёжлар учун қайта ихтисослаштиришини эълон қилган. Радар тизимлари TRML-4D ишлаб чиқарувчи Hensoldt эса Bosch ва Continental каби йирик автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб берувчиларидан 200 га яқин ишчини ишга олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

“Автомобиль саноатидаги қийинчиликлар биз учун фойдага айланди. Биз мудофаа саноатини Германия иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида кўришимиз керак. У аввалгидан ҳам муҳимроқ роль ўйнайди”, деди Hensoldt бош директори Оливер Дёрре.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Бавария федерал ери соғлиқни сақлаш вазири Юдит Герлах Германия соғлиқни сақлаш тизими уруш шароитида ҳам ҳарбийлар, ҳам фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаган эди. Герлахнинг сўзларига кўра, Европа Россиядан келаётган ҳарбий таҳдид билан тобора кўпроқ юзма-юз келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия танк Porsche

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг