Ғазонинг келажагини белгилаш Исроилга эмас – Франция

Олам

image

Фаластин ҳудуди бўлган Ғазо секторининг келажагини Исроил белгилаб бериши керак эмас. Халқаро ҳуқуқ тамойилларига қайтиш зарур. Бундай фикрни Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна CNN телеканалига берган интервьюсида билдирди.

У Исроил сиёсатчилари ва расмийларининг Ғазо сектори аҳолисини мажбурий кўчирилиши ҳақидаги сўнгги баёнотларини “масъулиятсизлик” деб атаган.

“Бундай суҳбатлар фақат томонларни тўғри қарор чиқаришдан чалғитади", дейди Ташқи ишлар вазири.

Шу билан бирга, Колонна икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган.

“Исроил халқаро қонунларга мувофиқ тинч аҳолини ҳимоя қилиши керак. Содир этилган жиноятлар учун фуқаролар жавобгар эмас ва улар ҳимоя қилиниши керак”, дея қўшимча қилган Колонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва Молия вазири Бецалель  Смотрич “Ғазо аҳолисининг минтақадан ихтиёрий миграциясини қўллаб-қувватлашини” айтган эди. Икки вазирнинг бу каби баёнотлари АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Саудия Арабистони, БМТ ва Европа Иттифоқи каби дунёнинг кўплаб давлатларида норозилик уйғотди. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса Исроилни “айниқса Ливанда” кескинлашувдан қочишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Фаластин Исроил Ғазо Катрин Колонна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг