Саудия Исроилнинг фаластинликларни кўчириш ғоясини қоралади
Олам
−
04 Январь
5077Саудия Арабистони Исроил вазирларининг фаластинликларни Ғазодан ихтиёрий кўчишга чақирувчи баёнотларини қоралади. Бу ҳақда Саудия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Унда Ғазо аҳолисини кўчириш ва яҳудий тураржойларини қуриш учун Ғазони қайта ишғол қилишга чорловчи Исроил ҳукуматидаги икки вазирнинг экстремистик баёнотлари назарда тутилган.
"Бундай ҳаракатлар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқларининг очиқчасига бузилишидир. Саудия Исроил ҳукумати аъзоларининг фаластинликларнинг Ғазо секторидан кўчирилишини қўллаб-қувватловчи баёнотларини кескин рад этади", дейилади ушбу муносабатда.
Олдинроқ, Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг ва Молия вазири Бецалель Смотрич Ғазо секторидан фаластинликларнинг ихтиёрий миграциясини қўллаб-қувватлашини билдирганди.
Исроил армияси радиосига кўра, Молия вазири Смотрич Ғазо инқирози учун энг тўғри ечим қочқинларни қабул қилишга тайёр давлатларнинг ихтиёрий миграцияни рағбатлантириши эканини айтган.
ҲАМАС бу баёнотларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган “хаёл” деб баҳолаган ва халқаро ҳамжамиятни жим қараб турмасликка чақирган.
Шунингдек, бу баёнотлар АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан ҳам рад этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь