Ғазода Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг 29 ходими ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 7 октябридан бери Ғазо секторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 29 ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинди.

“Биз ҳайратдамиз ва мотамдамиз. Ҳозир 7 октябрдан бери Ғазодаги 29 нафар ҳамкасбимиз ўлдирилгани тасдиқланди”, дейилади агентлик хабарида.

Уларнинг ярмига яқини Фаластин мактабларида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

БМТнинг ушбу агентлиги ходимларининг ўлими ҳақидаги хабарлар  ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан сўнг дарҳол пайдо бўлганди. 

Агентлик 11 октябрь куни  11 нафар ходими: беш нафар ўқитувчи, бир гинеколог, бир муҳандис, бир психолог ва уч нафар ёрдамчи ходим ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги кескинлашиб бораётган можаро 22 журналистнинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан бери ҳудуд аҳолиси орасида қурбонлар бўйича янги маълумотларни эълон қилганди. Унга кўра, 4651 киши, жумладан 1873 нафар бола, 1101 нафар аёл ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг