Гарри ва Меган Қироллик оиласига аъзолик мақомидан бутунлай воз кечди

Олам

image
Герцог ва герцогиня Гарри ва Меган Британия Қироллик оиласига аъзолик мақомидан ва унга қўшиб берилган қироллик вазифаларидан бутунлай воз кечди. Бу ҳақда Букингем саройи Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Гарри бувиси қиролича Елизавета II билан суҳбатда буни тасдиқлаган. Саройдагилар бу қарордан афсусда эканини айтиб, шаҳзода ва малика азиз ва севимли бўлиб қолишига ишонч билдирган.

Хабарга кўра, Гарри ва Меган қироллик оиласи аъзолари сифатида ҳомийлик қилган фахрий ҳарбий тайинловлари ҳамда хайрия, спорт ва таълим лойиҳалари Елизавета II га қайтади.

Маълумот ўрнида, Уэльс шаҳзодаси Чарлзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, улар буни молиявий мустақилликка эришиш учун қилган. Ушбу қарор 2020 йил март ойида кучга кирди. Шаҳзода бир йил ичида фикрини ўзгартиришга ҳақли эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Британия Қироллик оиласи Гарри Меган

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг