“Ғарб қайта-қайта Путиннинг оддий тузоғига тушиб қолади”. Қамоқдаги Навальний тилга кирди
Олам
−
19 Январь 2022
15404Ғарб мунтазам равишда Россия Президенти Владимир Путиннинг оддий тузоғига тушмоқда. Бу ҳақда Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний “Time” журналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Ғарб қайта-қайта Путиннинг оддий тузоғига тушиб қолади. У ҳозирги каби бемаъни – Байден билан хонада ўтириб, Европа тақдирини ҳал қилиш талабини қўяди, худди ташқарида 1944 йил деб ўйлаб. Ва агар АҚШ рози бўлмаса, у “бирор нима уюштиради.
Қўшма Штатлар бу бемаъниликка эътибор бермаслик ўрнига, Путиннинг кун тартибини қабул қилиб, қандайдир учрашувлар уюштиришга шошади. Худди ўрта мактаб ўқувчисидан қўрққан ўқувчи каби. Ва улар: “Агар бирор нарса уюштирсангиз, биз қаттиқ санкциялар киритамиз”, дейишади”,деган Навальний интервью давомида ҳозир Вашингтон ва Москва ўртасида бораётган музокараларга муносабат билдириб.
“Путинга айнан шу нарса керак. Ахир, аксинча тахмин қилинади: агар сиз Украинага ҳужум қилмасангиз, унда биз санкциялар қўлламаймиз. Сизда қамчи эмас, сабзи бўлади. Комбинация тугалланди: Путин ўз дўстларига қарши деярли қабул қилинган санкциялардан қўрқмаслиги мумкин. Байден маъмурияти аввалига Конгрессни уларни кейинга қолдиришга кўндирган, энди эса уларни бутунлай бекор қилишади. Улар Путинга сабзи ваъда қилишган-ку. Энди қандай санкциялар ҳақида гап бўлиши мумкин?
Бундай “икки хил ҳаракат қилиш” оддий ва равшан, аммо Путин уларни америкача юриш билан қайта-қайта мот қилаётгани ҳайратланарли: можаро чиқариш таҳдиди - савдо - орқага қайтиш, можаро чиқариш таҳдиди - савдо - орқага қайтиш. Буни кузатсам, бу АҚШнинг ташқи сиёсати эмас, балки О.Генри ҳикоясида айёр товламачи (Путин) ўзини жуда ақлли деб ҳисоблаган қишлоқ қаллобини (АҚШ Давлат департаменти) алдаб қўйгандек туюлади”, деган мухолифатчи Навальний.
Маълумот учун, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний 2020 йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, 2021 йилнинг 17 январь куни Россияга қайтганди ва аэропортнинг ўзидаёқ ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси