“Путин қўрқадиган одам”. Навальний “Time” муқовасини “безади”

Олам

image
Путин бошига битилган бало. Навальний асирга айланганига бир йил тўлди north_east

Путин бошига битилган бало. Навальний асирга айланганига бир йил тўлди

Американинг “Time” журнали муқовасида яқинда фикр эркинлиги учун Андрей Сахаров мукофотини қўлга киритган россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг сурати чоп этилди. Сурат тагида “Путин қўрқадиган одам” деган изоҳ ёзилган.

Журналда эълон қилинган мақолада айни дамда Володин қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган Навальнийнинг колониядан келган мактублари ҳақида сўз боради. Нашр мухолифат етакчиси билан интервьюни ҳам тақдим этган.

Суҳбат давомида сиёсатчи қамоқхонадаги ҳаёт ҳақида гапирган, Россия Федерациясининг АҚШга нисбатан сиёсати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

“Менинг камерам деразалари муҳрланган, оқ қоғоз билан. У орқали ёруғлик киради, аммо ташқаридаги ҳеч нарсани кўра олмайсиз. Бу деразалари муҳрланган ягона “кулба”. Ҳамма мени ташқарида нима бўлаётганини кўра олмайди, деб ўйлайди. Баъзан ўзимни пойабзал қутисида яшаётгандек ҳис қиламан”, деган Алексей Навальний.

Маълумот учун, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний 2020 йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, 2021 йилнинг 17 январь куни Россияга қайтганди ва аэропортнинг ўзидаёқ ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг