Ғани БААга Ўзбекистон орқали кетган. Собиқ Президентнинг қочиши тафсилотлари очиқланди
Олам
−
03 Октябрь 2021
34342Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани Бирлашган Араб Амирликларига Ўзбекистон орқали қочган. Қочиш тафсилотларини “Hasht e Subh Daily” газетаси эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Ашраф Ғани 54 киши билан Термиз шаҳрига келган, жумладан, 22 учувчи ва 22 нафар Президент қўриқчиси. Шу билан бирга, бортдагилардан ҳеч бирининг паспорти бўлмаган ва бир қанчасида фақат ҳарбий ҳужжат бўлган.
Ғани Термиз аэропортида 31 соат бўлган. Бу вақт мобайнида уни Ўзбекистоннинг 200 ҳарбий хизматчиси ҳимоя қилган. 16 август куни тушдан кейин собиқ Президент ва унинг ҳамроҳлари ҳеч қандай рамзсиз бўлган кичик самолётга чиқишган.
Flightradar сайти маълумотига кўра, лайнер Қозоғистоннинг “FlyJet” авиакомпаниясига тегишли.
“Самолётда биз озгина сув ва овқат олдик”, деган Ғани атрофидаги вакили.
Унинг сўзларига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари Ғанига ҳамроҳлик қилаётганларга мамлакатда яшашга имкони йўқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани жорий йилнинг 15 август куни Қобул шаҳри “Толибон” назоратига ўтгач, истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этган. У Афғонистонни 2014 йилдан бери бошқариб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
LiveБарчаси