G7 Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирмоқчи

Олам

image

“Катта еттилик” давлатларининг Молия вазирлари Россияга босимни кучайтиришга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда кеча, 22 май куни Канаданинг Калгари яқинидаги Банф курортида ўтган уч кунлик саммит якуни бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда сўз боради.

Баёнотда улар Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатларини қоралаб, “можаро давомида Россияни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ташкилот” Украина тикланишида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини маълум қилган. Шунингдек, агар Москва ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, G7 санкцияларни янада кучайтиришга ваъда берди.

Бундан ташқари, “Катта еттилик” давлатлари глобал иқтисодий сиёсатдаги энг юқори ноаниқлик босқичи ортда қолганига ишонч билдирган. Вазирлар бозорларни барқарорлаштириш ва умумий сиёсий мақсадларга эришиш йўлида ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини ҳам маълум қилган.

Маълумот учун, “Катта еттилик” (G7) – бу энг етакчи давлатлар халқаро форуми бўлиб, унда Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Россия, АҚШ, Франция ва Япония иштирок этади.

Мазкур форматда давлат раҳбарлари ва вазирлик раҳбарлари ҳар йили йиғилиб, глобал иқтисодий ва сиёсий муаммоларни муҳокама қилади, уларнинг ечими бўйича тавсиялар берилади.

Асосий мавзулар – халқаро хавфсизлик, энергетика, иқлим ўзгариши ва қашшоқликка қарши кураш. Саммитларда қабул қилинган қарорлар мажбурий эмас, балки тавсия характерига эга.

2014 йилда Қримнинг босиб олиниши ортидан Россия “Катта саккизлик”дан четлатилган. Шундан сўнг ташкилот фақат “Катта еттилик” (G7) шаклида фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси нефть эмбаргосини четлаб ўтиш учун фойдаланадиган Россия “соя” флотининг 200 та кемасига мўлжалланган 17-санкция пакетини маъқуллаганди. Мазкур санкциялар пакети доирасида Ўзбекистоннинг темирйўл, автомобиль, денгиз ва ҳаво транспортида юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Trade Engine System компанияси ҳам янги санкциялар рўйхатига киритилди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия санкция Катта еттилик G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг