ЕИ Россияга қарши 17-санкция пакетини маъқуллади
Олам
−
20 Май
3231Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши 17-санкция пакетини маъқуллади. Янги пакет Россия Федерацияси нефть эмбаргосини четлаб ўтиш учун фойдаланадиган Россия “соя” флотининг 200 та кемасига мўлжалланган. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.
“Гибрид таҳдидлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишига жавобан ҳам янги чоралар кўрилди. Россияга қарши янги санкциялар ишлаб чиқилмоқда. Россия урушни қанча узоқ давом эттирса, бизнинг жавобимиз шунчалик қаттиқроқ бўлади”, деб ёзади у Х ижтимоий тармоғида.
Россиянинг Украинадаги тажовузи учун 17-санкция пакети доирасида санкция рўйхатига 75 янги юридик ва жисмоний шахс қўшилди.
“Бу Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидаги шахслар сонини 2500 дан, кемалар сони эса 300 дан оширди”, деди Брюсселдаги брифингда ЕИнинг юқори мартабали расмийси.
Бу санкциялар Украина Президенти Владимир Зеленский, Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия ва Польша Бош вазирлари Кир Стармер ва Дональд Туск томонидан Киевда илгари сурилган 12 майдан бошлаб Украинада 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни Москва қабул қилишдан бош тортганига қадар ҳам бир неча ҳафта давомида тайёрланаётган эди.
LiveБарчаси