Футзал: Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг қайд этди
Спорт
−
14 Сентябрь
3626Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Тошкентдаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган Ўзбекистон-Нидерландия ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланди.
Учрашувнинг илк голини 4-дақиқада голландиялик Тевфик Чеяр киритди ва ўйинда ҳисобни очди. Элбек Тўлқинов эса ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 1-бўлими 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса Нидерландия яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафарги гол муаллифи – Исмоил Оддуҳ. 36-дақиқада Ихтиёр Ропиев ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Оддуҳ дублни расмийлаштириб, жамоасининг ҳисобда олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Ҳусниддин Нишонов мувозанатни тиклади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон тарихда биринчи марта ФИФА таснифидаги турнирга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса 3-марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 6 октябрга қадар давом этади. Тошкент ва Бухоро шаҳридан ташқари Андижон шаҳрида турнир ўйинлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси