Футзал: Бугун Ўзбекистонда Жаҳон чемпионати бошланади
Спорт
−
14 Сентябрь 2024 6760 1 дақиқа
Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Кун дастурида 4 та ўйин бўлиб ўтади.
Бухоро шаҳрида Хорватия-Таиланд ва Бразилия-Куба ўйинлари бўлиб ўтса, Тошкент шаҳри Парагвай-Коста-Рика ҳамда Ўзбекистон-Нидерландия баҳсларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон-Нидерландия ўртасидаги учрашувга пойтахтдаги “Ҳумо арена” мезбонлик қилади. Ўйин 20:00 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон тарихда биринчи марта FIFA таснифидаги турнирга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса 3-марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 6 октябрга қадар давом этади. Тошкент ва Бухоро шаҳридан ташқари Андижон шаҳрида турнир ўйинлари ўтказилади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель