Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ЖЧ саналари маълум бўлди
Sport
−
22 October 13591 1 minute
2027 йили Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионатининг саналари маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, ёшлар ўртасидаги мундиал 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон келгуси йили бўлиб ўтадиган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2027 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBayden va uning rafiqasi hujumga uchradi
11 November
Pashinyan Turkiyaga bordi
11 November