Футбол. Ўзбекистон бир ой ичида 3-бор Гонконгни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 25 сентябрь куни Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинлари доирасидаги футбол учрашувларининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Гонконг вакилларига қарши майдонга тушди. 

Тимур Kападзе шогирдлари биринчи бўлимни ёмон бошлади ва стартдан 4 дақиқа ўтиб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Лэй Нгайхой учрашувда ҳисобни очди. Бу гол биринчи таймда ягоналигича қолди. 

Иккинчи бўлим аввалида ўзбекистонлик футболчи Алишер Одилов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Орадан 10 дақиқа ўтиб Алибек Давронов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 70-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов  фарқни биттага ошириб қўйди – 2:1. Учрашувнинг қолган вақтида ушбу ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 9 сентябрь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоси Гонконгга қарши майдонга тушиб, 10:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Шунингдек, Осиё ўйинлари доирасидаги биринчи учрашувда Ўзбекистон Гонконгни 1:0 га ютганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг