Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик пара спортчиларнинг бугунги натижалари қандай?

Спорт

image

Бугун, 27 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўшиб қўйди.

Олтин медаль:

•  Пара енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган пара атлет Омад Ҳасанов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақа олтин медалини қўлга киритди.

•  Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида  F41 классида   ядро улоқтириш дастурида қатнашган Кубаро Ҳакимова Осиё рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга эга чиқди.

•  Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар – Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толибжон Йўлдашев кумуш медалга сазовор бўлди.

•  Сузиш бўйича эркаклар ўртасида С13 классида эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган уч нафар Ўзбекистон вакилининг барчаси совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, Ислом Асланов олтин, МузаффарТурсунхўжаев кумуш ва Кирил Панков бронза медалга сазовор бўлди.

Кумуш медаль:

•  Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Элбек Султонов баҳслар якунда кумуш медални қўлга киритди.

•  Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -97 кг вазн тоифасида иштирок этган Фарҳод Умрзоқов 228 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади ва мусобақа кумуш медалига эга чиқди.

Бронза медаль:

•  Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F11 классида диск улоқтириш баҳсларида иштирок  Шахноза Адҳамова 27.08 метр натижа билан бронза медали соҳиби бўлди.

•  Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 200 метрга индивидуал комплекс усулда сузиш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган  Фирдавсбек Мусабеков бронза медални қўлга киритди.

Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 62 та медаль (24 та олтин, 23 та кумуш, 25 та бронза) бор. Айни пайтда Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича рейтингнинг 8-поғонасини эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинлари Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made