Фуқаролар солиқ ҳуқуқбузарлигидан огоҳлантириб, неча млрд ишлаб олгани очиқланди
Жамият
−
29 Апрель 2022
7344Ўзбекистонда йил бошидан бери солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида тегишли идораларга юборилган 10 205 та мурожаат бўйича 5,7 млрд сўм мукофот пули тўланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар, “Soliq hamkor” орқали 46 325 та мурожаат йўлланган. Шундан 42 796 таси (92 фоиз) чек бермаслик ҳолати бўйича йўлланган. Банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш бўйича 1 620 та, пластик картага маҳсулот нархини қимматроқ сотиш бўйича 174 та мурожаат келиб тушган. Яна 1 735 таси бошқа турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан юборилган.
Йил бошидан буён келиб тушган жами мурожаатларнинг 19 061 таси такроран юборилгани сабабли рад этилган, 1 981 таси текширув жараёнида.
Бугунги кунда мурожаатларнинг 25 283 таси ўрганилган ва уларнинг 98 фоизи (24 637 таси) ўз тасдиғини топган. 646 та мурожаатда қайд этилган ҳуқуқбузарлик тасдиқланмаган.
Маълумот учун, фуқаролар 2022 йил 1 январдан бошлаб “Soliq hamkor” тизими орқали қуйидаги ҳолатлар юзасидан хабар берганда ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофотланмоқда:
• назорат касса техникаси ва тўлов терминалларини қўллаш тартибини бузганлик;
• ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;
• тўлов терминаллари орқали сотиладиган товарларнинг нархни сунъий ошириш ҳолатлари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь