Франциялик сиёсатчи “ақлдан озган” Зеленскийни тўхтатишга чақирди
Олам
−
21 Сентябрь 2023
15190Франциянинг “Патриотлар” партияси етакчиси ва Европарламентнинг собиқ аъзоси Флориан Филиппо Украина Президенти Владимир Зеленскийни тўхтатиш кераклигини, акс ҳолда вазият ҳалокатли бўлишини билдирди. Бу фикрни у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
“Бу Зеленский ақлдан озганини яна бир бор исботлайди. У ҳеч қачон тинчликка эришмоқчи эмас ва агар у тўхтатилмаса, фалокатга олиб келади”, дея иддао қилган Флориан Филиппо.
Шунингдек, у Зеленскийнинг Польшани Россияни қўллаб-қувватлаганликда айблаши ҳақида гапириб, Польша 1 миллион қочқинни қабул қилганини билдирган.
Польша Президенти девони вазири Маркин Пшидачнинг сўзларига кўра, Польша Зеленскийнинг Украина ғалласини етказиб беришни чеклаган Европа Иттифоқи давлатларига қўйган айбловларини адолатсиз деб билади ва Киевни бу учун жавоб бериши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти маъмурияти Кремль назоратидаги оммавий ахборот воситаларидан Украина раҳбари Владимир Зеленскийни “Президент” деб аташни бас қилишни талаб қилиб чиққанди.
Шуни қайд этиш керакки, Украинада уруш бошланганидан бери Россия расмийлари оммавий ахборот воситаларини назорат қилишда фаоллаша бошлаган. Шу аснода Украинадаги ҳаракатларни уруш деб аташ тақиқланган ва маълумот манбаларини танлашда фақат расмий Россия маълумотларига таянишга рухсат берилган.
LiveБарчаси