Кремль ОАВда Зеленскийни “Президент” деб атамасликни талаб қилди

Олам

image

Россия Президенти маъмурияти Кремль назоратидаги оммавий ахборот воситаларидан Украина раҳбари Владимир Зеленскийни “Президент” деб аташни бас қилишни талаб қилди. Бу ҳақда тегишли кўрсатмани олган Россия нашрларининг ходимларига таяниб, “Холод” хабар берди

Айтилишича, мазкур талаб телевизион каналлардан тортиб онлайн медиагача барча турдаги оммавий ахборот воситаларига тааллуқлидир.

Қайд этилишича, директив 15 сентябрь куни кечқурун юборилган. Айрим таҳририятларда бу талаблар ғазаб тўлқинини келтириб чиқарган. Баъзи ходимларга ҳатто ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинган.

Манбага кўра, Кремль расмийлари нашрлар Владимир Зеленский фаолиятини ёритаётганда унинг лавозимини эслатмаслик ёки “Зеленский режими” иборасини ишлатишни таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Украинада уруш бошланганидан бери Россия расмийлари оммавий ахборот воситаларини назорат қилишда фаоллаша бошлаган. Шу аснода Украинадаги ҳаракатларни уруш деб аташ тақиқланган ва маълумот манбаларини танлашда фақат расмий Россия маълумотларига таянишга рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Россия Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг