ФХХ Қрим кўпригидаги портлаш ташкилотчисини аниқлади. 8 киши қўлга олинди
Олам
−
12 Октябрь 2022
24850Россия Федералхавфсизлик хизмати Қрим кўпригидаги портлаш юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноятни тайёрлашда иштирок этганликда гумон қилинган беш нафар Россия, уч нафар Украина ва Арманистон фуқаролари қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Россия разведка хизмати хабарига кўра, ФХХ ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, унинг бошлиғи Кирилл Буданов, ходимлари ва агентлари бўлганини аниқлаган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, терговчилар ҳодисага алоқадорликда гумон қилинган 12 кишини аниқлаган.
Тергов кўприкда ишга туширилган портловчи қурилма умумий оғирлиги 22 770 килограмм бўлган 22 дона қурилиш полиетилен плёнкаси билан ўралган рулонларда яширилган, деган хулосага келган. ФХХ маълумотларига кўра, бомба август ойи бошида Одессадан Болгарияга, у ердан Арманистон, Грузия ва кейин Россияга юборилган.
Қрим кўпригида портлаш
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўпригида портлаш юз берди ва натижада поездаги цистерналарда ёнғин чиқди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўприкда юк машинаси портлатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси террорчилик моддаси билан жиноий иш очди.
Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳодисага муносабат билдириб, бу бошланиши эканини, ноқонуний қурилган барча нарса йўқ қилинишини таъкидлади.
Президент Владимир Путин буйруғи билан ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.
LiveБарчаси