Финляндия ҳаво ва денгиз ҳудудини ёпди

Олам

image

Финляндия Россиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларига учувчисиз учиш аппаратлари ҳужум қилгани сабаб Фин қўлтиғининг шарқий қисмида ҳаво ва денгиз ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, чекловлар бугун, 4 июль тонгида эҳтиёт чораси сифатида кучга кирган. Натижада мазкур ҳудудда самолётлар парвози ҳамда кемалар ҳаракати вақтинча чекланган.

Финляндия Бош штаби вакили Йере Палданиуснинг маълум қилишича, қарор Россияга уюштирилган дрон ҳужумлари сабаб хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

“Биз зарурат туғилганда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва давлат органлари фаолияти учун зарур шароит яратиш мақсадида ҳаво кузатувини кучайтирдик”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 июль куни Украина Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига кенг кўламли дронлар ҳужумини уюштирганди. Расмий маълумотларга кўра, 72 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган. Шаҳарнинг Киров туманидаги нефть терминали ҳужумга учраган. Уриб туширилган дронлардан бири Петергоф ҳудудига қулаган, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг