FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади
Спорт
−
06 Сентябрь 6466 1 дақиқа
FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи билан CAFA Nations Cup 2025 финалини томоша қилиш учун Тошкентга келади. Бу ҳақда Ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жанни Инфантино ва ЎФА Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилади. Шунингдек, Инфантино Миллий футбол маркази билан яқиндан танишади ҳамда CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатади.
Маълумот учун, финал ўйини жорий йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин 19:30 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Қирғизистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиққан эди.
Live
Барчаси