Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал учун таркиби эълон қилинди
Спорт
−
13:16 674 2 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг расмий таркибларини эълон қилди. Унга кўра, Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси рўйхатидан 21 нафар футболчи ўрин олган.
Қайд этиш жоиз, таркибга киритилган барча футболчилар 2009 йилда туғилган. Энг кўп 5 нафар вакил “Пахтакор” клубидан жалб қилинган. Одил Жуниор тарбияланувчиларидан 4 нафар, “Бунёдкор” ва Республика футбол академиясидан эса 3 нафардан футболчи рўйхатга киритилган.
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби:
Дарвозабонлар: Олимжон Шомуродов (“Пахтакор”), Меҳрожбек Сирожиддинов (Республика футбол академияси), Абдулборий Зоиджонов (Республика футбол академияси).
Ҳимоячилар: Машҳурбек Абдисолиев (“Насаф”), Абубакир Раҳимов (Одил Жуниор), Муҳаммад Ҳакимов (“Бунёдкор”), Муҳаммадазиз Рўзибоев (“Ғазалкент”), Миржамол Анваров (Одил Жуниор), Нурмуҳаммад Ўктамов (“Пахтакор”), Адис Абдунабиев (“Хоразм”), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев (“Бунёдкор”).
Ярим ҳимоячилар: Муҳаммаджон Маматов (“Пахтакор”), Амирхон Эркинов (Одил Жуниор), Ислом Равшанов (“Пахтакор”), Миркомилбек Муродов (“Бунёдкор”), Муҳаммадодилхон Орифхонов (Одил Жуниор), Ҳабибуллоҳ Тоҳиров (“Пахтакор”), Аҳрорбек Равшанбеков (“Андижон”).
Ҳужумчилар: Асилбек Алиев (Республика футбол академияси), Суҳроб Содиржонов (“Ғазалкент”), Лазиз Абдураимов (“Бухоро”).
Бош мураббий: Сергей Чигодаев.
Маълумот учун, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 19 ноябридан 13 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “E” гуруҳида Кот-д’Ивуар, Ямайка ва Италияга қарши баҳс олиб боради.
Live
Барчаси