FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбек шахматчиларининг ўрни қандай?
Спорт
−
03 Март 5198 1 дақиқа
Жаҳон шахмат федерацияси февраль ойи учун рейтингни янгилади. Ушбу янгиланган рейтингда кучли 100 шахматчидан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстерлар.
Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 2773 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни банд этди. У ўтган ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди. Бу ойда Абдусатторовнинг очколари 7 тага кўпайган.
Жавоҳир Синдоров эса 29-ўринга кўтарилди. У аввалги ойда 31-ўринда эди. Синдоров рейтинг очколарини 2707 очкога етказди. Энг кучли шахматчилар рейтингидан Рустам Қосимжонов ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи 2675 очко билан 49-ўринда қайд этилган. Нодирбек Яқуббоев бу ойда 2654 очко жамғариб, 71-ўринни банд этди.
Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликдан жой олди. У 2707 очко жамғарган.
Live
Барчаси