Файзулла Муллажоновнинг ўғли Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Муллажанов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдуқаҳҳор Муллажанов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Муллажанов Марказий банкнинг собиқ раиси марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўғли. Файзулла Муллажонов 1991-2017 йилларда Ўзбекистон Марказий банкининг раиси бўлган. У 2017 йилда 67 ёшида вафот этган.

Аввалроқ, Файзулла Муллажоновнинг бошқа бир ўғли Абдумажид Муллажонов Олмазор туманига ҳоким этиб тайинлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Абдуқаҳҳор Муллажанов

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг