Фарғонада диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси қамалди

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси томонидан “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний экстремистик оқимининг фаол аъзоси бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Олтиариқ туманида яшовчи А.А. Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни эшитган. Хусусан, у “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, уларнинг таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.  

У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М. А. билан алоқа қилиб, ёзишмалар олиб борган. “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади. “Ҳизбий халқа”да виртуал тарзда олган диний сабоқлари оқибатида диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган. У мазкур диний ташкилотга содиқлик қасамёдини қабул қилган ҳамда ойлик даромадидан аъзолик бадали тўлаб келган. Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқларда диний оқимнинг ғояларини фаол тарғиб қилган.

Олтиариқ туманига қайтиб келгач, Telegram’да турли гуруҳларни ташкил қилган ҳамда ўзининг танишларининг профилларини бу гуруҳга қўшган. А. А. ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган. Шунингдек, у фаолиятини давом эттириб, бир неча шахсларни ҳам гуруҳига жалб этган ҳамда диний оқимнинг материалларини тарқатган.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А. А.нинг қилмишлари фош бўлди. Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқимнинг материаллари эканлиги тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукмига кўра, у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Суриядаги террористик ташкилотлар сафига қўшилган, уларни молиявий қўллаб-қувватлаган жами кишиларни қидирувга берганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Олтиариқ экстремистик оқим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг