Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

−

image

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 14:13 да юз берган. Зилзила магнитудаси 2,8, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган. Эпицентр: Қувасой шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон

Зилзила эпицентри Тошкентдан 249 км жануби-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 40,51  даража шимолий кенглик ва 72,01 даража шарқий узунликни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Қува туманида 2-3 балл, 3 км;
  • Тошлоқ туманида 2 балл, 16 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends