U-20 Жаҳон чемпионати ўйинлари Фарғонада ҳам ўтказилиши мумкин

Sport

−

image

2027 йилги Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўйинлари Фарғона вилоятида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, кеча, 12 ноябрь куни FIFA, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА) вакиллари Бакуда турнирга тайёргарлик масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказган.

Йиғилишда спорт ва ташкилий инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, чемпионат иштирокчилари ва меҳмонлари учун зарур шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар мусобақани юқори ташкилий савияда ўтказиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.

Маълум қилинишича, 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи учрашувларини бошқа ҳудудлар қатори Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ОФФА вакиллари ҳамроҳлигида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Бакудаги “Нефтчи” футбол клубининг базаси ва академияси фаолияти билан танишган. Учрашув давомида футбол инфратузилмасини ривожлантириш, академиялар фаолиятини ташкил этиш ва ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича тажриба алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends