Фарғонада алимент тўлашдан қочиб, парда ортига яширинган ота қамалди (видео)
3-саҳифа
−
31 Январь
4562Фарғона вилоятида алиментдан 30 миллион сўм қарзи бор ота парда ортидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочилари, ИИБ ходимлари ва МФЙ вакиллари билан хамкорликда ўтказилган тадбирда қарздорнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у хонасидаги парда ортидан топилган. Ота узоқ вақт алимент мажбуриятларини бажармаган. Хусусан, у 30 миллион сўм миқдоридаги қарзини тўлашдан бўйин товлаган ва шу сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Билдирилишича, суд қарорига асосан қарздор Ш.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан, Наманганда ва Сурхондарёда уй ертўласидан, Хоразмда товуқ фермасидан, Фарғона шаҳрида тунги клубдан, Андижонда холасининг ва Бухорода бувисининг уйидан топилганди.