Фаластинликлар БАА делегациясини Ал-Ақсо масжидидан ҳайдаб чиқарди

Олам

image

Фаластинликлар Ислом оламидаги энг муқаддас масканлардан ҳисобланувчи Ал-Ақсо масжидига Исроил полицияси ҳамроҳлигида келган Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини ҳайдаб чиқарди.

Фаластинликлар БАА делегациясини мамлакат Исроилни тан олгани учун қоралаган. Улар амирлик вакилларидан масжидни дарҳол тарк этишни талаб қилган.

Натижада БАА делегацияси Ал-Ақсони тарк этишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, Исроил ва БАА АҚШ воситачилигида муносабатларни нормаллаштирди. Уларнинг келишувига кейинроқ Баҳрайн ҳам қўшилди. 15 сентябрь куни Оқ уйда уч давлат Авраам шартномасини имзолади. Шундан сўнг, Фаластин шу икки давлатдаги элчисини чақириб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Фаластин

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг