Исроил ва БАА АҚШ даллоллигида тинчлик келишувига эришди
Олам
−
14 Август 2020
5260Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ярашув тўғрисидаги келишувга эришди. Бу ҳақда икки давлат қўшма баёнотидан маълум бўлди. Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Twitter`даги саҳифасида шу ҳақда пост қолдирди.
“Президент Дональд Трамп, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён биргаликдаги мулоқоти вақтида Исроил ва БАА муносабатларини тўлиқ йўлга қўйишга келишиб олди”, дейилади ҳужжатда.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарихий муваффақият деб баҳолади. Келишув тўлиқ дипломатик алоқаларни ўрнатиш, элчихоналар очиш, шунингдек, иқтисодиётга инвестициялар киритишни ўз ичига олади.
Тинчлик битими Исроил, БАА ва АҚШнинг узоқ давом этган мулоқоти натижаси бўлди. Келишув имзоланиши сабабли Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини аннексия қилиш режасини кечиктирди.
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, тинчлик битими уч ҳафта ичида Оқ уйда имзоланади.
БАА Исроил билан тинчлик битими имзолаган учинчи давлат бўлди. Бунгача Миср ва Иордания яҳудийлар давлати билан тинчликка имзо қўйганди.
LiveБарчаси