1,3 мингдан ортиқ исроиллик Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди
Олам
−
09:13 1629 2 дақиқа
Исроил полицияси ҳимояси остида 1 317 нафар исроиллик Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб кирди. Бу ҳақда Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кеча, 30 сентябрь куни эрталаб 1 317 нафар исроиллик полиция ҳамроҳлигида мусулмонлар учун муқаддас бўлган маскан ҳудудига кирган. Исроил полицияси қўриқлови остида юзлаб исроилликлар масжидга киришда давом этган.
Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, бу жараёнда Ал-Ақсо масжидининг тарихий мақоми ва ундаги амалдаги тартиб бузилган. Исроилликлар диний маросимларни ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ айтган ва рақсга тушган.
Билдирилишича, жорий йилнинг 27 сентябридан бери минглаб исроилликлар Суккот (Чайла байрами)ни нишонлаш баҳонасида Ал-Ақсо масжидига бостириб кирган.
Маълумот учун, яҳудийлар “Тиша бе-Ав” деб аталувчи кунни милоддан аввалги 586 йил ва милодий 70 йилда Сулаймон ибодатхонаси вайрон қилинган кун сифатида нишонлайди. Улар ҳар йили шу муносабат билан Масжидул Ақсога бостириб киради. Фаластин томони эса бу ҳаракатларни Масжидул Ақсонинг тарихий ва ҳуқуқий мақомини бузувчи амалиёт ҳамда провокация сифатида баҳолайди. Яҳудий байрамлари 12–13 сентябрь кунлари Янги йил байрами билан бошланган. 21 сентябрь куни Йом-Киппур, 26 сентябрдан 2 октябргача Суккот (Чайла байрами), 3 октябрь куни эса Симхат-Тора – Тавротни бир йиллик ўқиш цикли якунланишини нишонлаш байрами ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ишғолчи Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир полиция қўриқлови ва ашаддий яҳудийлар ҳамроҳлигида ишғол остидаги Шарқий Қуддусда жойлашган Ал-Ақсо масжидига яна бостириб кирганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь