Расман: БАА ва Баҳрайн Оқ уйда Исроил билан тарихий келишувни имзолади
Олам
−
16 Сентябрь 2020
7563Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги тарихий келишувни имзолади. Исроил ҳар икки араб давлати билан алоҳида ҳужжат имзолади. Ҳужжатга Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, БАА Ташқи ишлар вазири Абдулла бен Зайд аль-Наҳайян ва Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Абдул Латиф аз-Зайёни имзолади.
Ҳужжатларни имзолаш маросими Вашингтонда, Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп, унинг рафиқаси Мелания ва бир қанча меҳмонлар иштирокида ўтказилди.
Маросимда келишув уч нусхада – инглиз, яҳудий ва араб тилида имҳоланди. Инглиз тилидаги нусхасига давлатлар ўртасида воситачи бўлган Дональд Трамп ҳам ўз имзосини қўйди.
Муносабатларни яхшилаш тўғрисидаги келишув имзолангач, Трамп, Нетаньяху ва икки араб давлат ТИВ раҳбарлари алоҳида тўрт нусхада (инглиз, яҳудий ва икки араб тилида) “Авраам келишуви”ни имзолади.
Баҳрайн АҚШ воситачилигида эришилган Авраам шартномаси доирасида Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга келишганди. Қироллик БАА яҳудийлар давлати билан келишиб олгач, шартномага қўшилганди.
БАА ва Исроил ҳам Авраам шартномаси доирасида келишувга эришди. Бу шартнома сабаб Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини эгаллашни ортга сурди. БАА эса мамлакат билан муносабатларини бутунлай яхшилашга келишди.
Маълумот учун, Исроилни араб давлатлари орасида биринчи бўлиб 1979 йилда Миср тан олган. Исроил ва Миср ўртасида АҚШ воситачилик қилган. 1994 йилда Иордания ҳам қўшнисини тан олган.
Орадан узоқ вақт ўтиб, 2020 йилда БАА ҳам Исроилни тан олди. Воситачи яна АҚШ бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь