Фаластин Исроил масаласида Путиндан ёрдам сўради
Олам
−
20 Май 2020
9381Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Россия Президенти Владимир Путинга Исроил билан музокараларни ташкил этишда ёрдам беришини сўраб мурожаат юборди. Бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофал маълум қилди.
“Биз Исроил билан музокараларни икки давлат принципи асосида давом эттиришни жуда хоҳлаймиз“, дейди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Фаластин Россия томонидан ушбу можарони ҳал қилиш учун конференция ўтказишни сўраган.
Аввалроқ, Фаластин Исроил ва АҚШ билан барча келишувларни бузишга қарор қилган эди. Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин ушбу давлатлар билан тузилган барча келишувлар бўйича барча мажбуриятлардан озод қилинади. Маъмурият раҳбари Фаластин музокараларга фақат учинчи томон воситачилиги билан қайтишини қўшимча қилди.
Исроил Бош вазири Бенжамин Нетаняху жорий йилнинг 17 май куни Ғарбий Соҳил ва Иордан водийсидаги яҳудий аҳоли пунктлари фойдасига Фаластин ҳудудларини аннексия қилиш вақти келганини айтиб ўтди. Бунга қадар АҚШ бундай қадамни қўйишга чақирган.
LiveБарчаси