Фаластин Исроил масаласида Путиндан ёрдам сўради
World
−
20 May 2020 10850 1 minute
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Россия Президенти Владимир Путинга Исроил билан музокараларни ташкил этишда ёрдам беришини сўраб мурожаат юборди. Бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофал маълум қилди.
“Биз Исроил билан музокараларни икки давлат принципи асосида давом эттиришни жуда хоҳлаймиз“, дейди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Фаластин Россия томонидан ушбу можарони ҳал қилиш учун конференция ўтказишни сўраган.
Аввалроқ, Фаластин Исроил ва АҚШ билан барча келишувларни бузишга қарор қилган эди. Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин ушбу давлатлар билан тузилган барча келишувлар бўйича барча мажбуриятлардан озод қилинади. Маъмурият раҳбари Фаластин музокараларга фақат учинчи томон воситачилиги билан қайтишини қўшимча қилди.
Исроил Бош вазири Бенжамин Нетаняху жорий йилнинг 17 май куни Ғарбий Соҳил ва Иордан водийсидаги яҳудий аҳоли пунктлари фойдасига Фаластин ҳудудларини аннексия қилиш вақти келганини айтиб ўтди. Бунга қадар АҚШ бундай қадамни қўйишга чақирган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September