Фаластин Исроил ва АҚШ билан имзоланган барча келишувларни бекор қилди

Олам

image

Фаластин АҚШ ва Исроил билан барча келишувларни бекор қилишга қарор қилди. Исроил ҳукуматининг араб давлати ерларини аннексия қилиш нияти борлиги бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

“Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин ҳукумати бугун АҚШ ва Исроил билан хавфсизлик билан боғлиқ барча битимлар бўйича мажбуриятлардан воз кечмоқдалар“, дейди Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластинлик сиёсатчи бир неча бор Исроил билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган. Аммо амалда ҳеч нима қилмаган.

Илгари Фаластин томони Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Исроил хавфсизлик кучлари билан, шунингдек АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) билан ҳамкорлик қилган. Шу билан бирга, Аббос фаластинликлар учинчи томон воситачилиги билан Исроил билан музокараларга қайтишга тайёр эканликларини таъкидлашди.

2020 йил январь ойида АҚШ Президенти Дональд Трамп Фаластин-Исроил келишуви бўйича “Аср келишуви“ шартларини чақирди. Шартлардан бири Фаластин ҳудудида жойлашган яҳудий аҳоли пунктлари устидан Исроилнинг суверенитетини тан олиш ва араб давлатининг қуролли курашдан чиқиши эди. Табиийки бунга Фаластин кўнмади ва шартномани рад этди.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг