Фьюри Тошкентга келмайдиган бўлди

Спорт

image

Супероғир вазн тоифасида амалдаги Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) чемпиони, британиялик профессионал боксчи Тайсон Фьюри Ўзбекистонга келмайдиган бўлди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилаётган WBC'нинг 61-Конвенцияси доирасидаги расмий тадбирда маълум қилинди. 

Манбага кўра, Фьюри яқиндагина жанг ўтказгани ва Англияда матбуот анжуманида иштирок этиши боис Тошкент мезбонлигидаги тадбирга кела олмайди.

Фьюридан ташқари ҳали америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳам ҳали Ўзбекистонга келгани йўқ. 61-Конвенциянинг Тошкентдаги дастлабки тадбирида бир қатор бокс юлдузлари, жумладан Эвандер Холифилд, Хулио Сесар Чавес, Амирхон, Константин Цзю, Александр Усик ва бошқа бир қатор машҳур чарм қўлқоп усталари иштирок этди.

WBC'нинг Тошкентдаги тадбирлари 17 ноябрга қадар давом этади. 17 ноябрь куни эса “Ҳумо арена”да ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанглар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Майк Тайсон Тайсон Фьюри Бутунжаҳон бокс иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг