“Эскини ямасанг...” Тошкентдаги 37% трансформаторлар 40 йилдан бери ишлатилаётгани айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан кўпроқ вақтдан бери ишламоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугунги кунда шаҳар энергия таъминоти тизимига 152 та трансформатордан иборат 82 та подстанция киради. Шунингдек, ушбу тизим электр таъминоти корхонасига қарашли мингдан ортиқ ва истеъмолчилар балансидаги 3 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда қарийб 8,5 минг километр узунликдаги электр тармоқларини ҳам ўз ичига олади.

Ҳокимлик берган маълумотга кўра, подстанциялардаги 56 та трансформатор ва 1883 километр узунликдаги электр узатиш линиялари 40 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келмоқда. Бундан подстанциялардаги трансформаторларнинг 36 фоизи ҳамда электр узатиш тармоқларининг 24 фоизи 25 йилдан 40 йилгача бўлган даврда ишлаб келаётгани айтилган. Шу билан бирга шаҳар электр таъмоиноти тизимидаги трансформаторларнинг 22 таси (14 фоиз) 10 йилдан 25 йилгача ҳамда 20 таси (13 фоиз) 10 йилгача вақтдан буён эксплуатация қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 июнь куни пойтахтнинг ўндан ортиқ маҳалласида “свет” ўчирилиши маълум қилинганди. Кеча, 22 июнь куни тўртта туманда, 21 июнь куни ҳам яна тўрт тумандаги айрим маҳаллаларда, шунингдек, 20 июнь куни 12 та маҳаллада электр таъминоти вақтинча узилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент трансформатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг