Эртага Тошкентнинг икки туманида газ ўчирилади
Жамият
−
09 Август 2023
6175Эртага, 10 август куни Тошкент шаҳрининг икки туманидаги айрим ҳудудлар табиий газ таъминотидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча узилади:
• Бектемир тумани: “Мусаффо” ва “Соҳил” МФЙдаги 383 та аҳоли ва 12 та улгуржи истеъмолчилар соат 14:00 дан 17:00 гача;
• Сергели тумани: “Номданак”, “Кенг макон” ва “Қўшқўрғон” МФЙдаги 550 та аҳоли ва 16 та улгуржи истеъмолчилар соат 11:00 дан 17:00 гача табиий газдан узилади.
Шунингдек,“Ҳудудгазтаъминот” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли юзага келаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 август куни пойтахтнинг Бектемир туманидаги “Нурли йўл” МФЙнинг айрим кўчалари ва Юнусобод туманидаги “Мингчинор” МФЙнинг айрим кўчалари электр тармоғидан узиб қўйилган эди.
LiveБарчаси