Тошкентдаги хонадонда газ портлади (видео)
Crime
−
13:23 1701 1 minute
Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 5 ноябрь куни соат 10:00 да Чилонзор 23-даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг хонадонида содир бўлган.
Хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Чақнаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига қисман зарар етган.
Ҳодиса туфайли бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. У малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Айни пайтда чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All