Актриса Нилуфар Ҳамидова қамалди
Crime
−
18:08 9872 1 minute
Беҳаё чиқишлари ортидан жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган актриса Нилуфар Ҳамидова қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 1978 йилда туғилган, блогер Нилуфар Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.
Суднинг қарорига кўра, Нилуфар Ҳамидова МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Live
All