Учтепадаги газ портлаши бўйича текширув бошланди
Crime
−
17:11 922 1 minute
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари, газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All