Эртага пойтахтнинг айрим ҳудудлари электр тармоғидан узилади
Жамият
−
08 Август 2023
4987Эртага, 9 август куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:
Юнусобод туманида: “Мингчинор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
Бектемир тумани: “Нурли йўл” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 35 кВли “Л-Паркентская-2" тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари истеъмолчиларининг бир қисми (жами 2500 та хонадон) электр таъминотидан узилган эди.
LiveБарчаси