Эртага Эроннинг Исроилга ҳужуми амалга ошиши мумкин – ОАВ

Олам

image

Эрон ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши туфайли ўч олиш учун эртага, 5 август куни Исроилга ҳужумни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ва Исроилнинг учта расмийсига таяниб, “Axios” ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” раҳбарлари “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукр ва ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Хониянинг ўлдирилиши учун қасос олишга ваъда берган.

Шунингдек, америкалик расмийлар Эроннинг жавоб ҳаракатлари 13 апрель куни Исроилга қилинган ракета ва дронлар ҳужуми сценарийси бўйича амалга оширилишини кутмоқда. Бироқ бу сафарги ҳужум кенгроқ миқёсда ва “Ҳизбуллоҳ” иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлганди. Бир нечта ОАВда унинг ракета ҳужуми уюштирилиши ортидан вафот этгани ёзилганди. Кейинроқ, Хония Эрон пойтахтидаги ўзи истиқомат қилаётган меҳмонхонага яширинча олиб келинган ҳамда ўрнатилган портловчи қурилма ишга тушиши оқибатида ҳалок бўлгани маълум бўлди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Теҳронда ўлдирилгани учун Исроил қаттиқ жазога тортилишини айтди. “The Wall Street Journal” газетаси эса, Эроннинг Исроилга янги ҳужуми апрель ойидагидан кўра кучлироқ ва кутилмаган бўлиши мумкинлиги, чунки Исломий республика ўз режалари ҳақида ҳеч кимга хабар бермаётгани ҳақида ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари Жо Байден маъмурияти Эрон ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши туфайли ўч олиш учун Исроилга ҳужум қилмоқчи эканлигига ишончи комиллиги ва эҳтимолий урушга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг